Буйрак касалликлари турли хил бўлиб, унинг аломатлари ҳам турлича:
- танадаги шиш, бел ва бошда оғриқ пайдо бўлиши, нафас қисилиб, юрак уриши кўтарилиши, қон босими ошиши — нефрит касаллигига далолат;
- Юқори тана ҳарорати, терлаш, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш, тез-тез ҳожатга чиқиш ва бунда оғриқ ҳис қилиш, сийдик рангининг хиралашиши — пиелонефрит аломатлари;
- Пиелонефрит сурункали ҳолатга ўтганда эса беморнинг тана ҳарорати баъзан кўтарилиб туради. Уйқуда кўп терлайди, юз териси қуруқлашиб, сарғаяди, қон босими кўтарилиб, белда оғриқ пайдо бўлади;
- Буйрак етишмовчилиги эса сийдик ажралмаслиги, бош оғриқ, кўнгил айниши, асаб тизими бузилиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, ич кетиши ва қайт қилиш билан намоён бўлади. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.
- Сийдик рангининг ўзгариши, унда ўзига хос ҳид пайдо бўлиши ва ўткир оғриқ эса буйракдаги тошлардан далолат беради.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.