1

Мадад-шифо: “ҚИЗИЛ НЕВУС НИМА ДЕГАНИ?”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 11:17
Мадад-шифо: “ҚИЗИЛ НЕВУС НИМА ДЕГАНИ?”

— 17 ёшли қизимнинг бўйин соҳасида қизил рангли майда хол пайдо бўла бошлади. Аҳамият берсам, холлар кўпайган. Қизиқ, бу балоғат даврига хос ўзгаришлар аломатими ёки бирор касалликми? Хол нега қизил рангда?

Гулзода Акромова, Тошкент шаҳри

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор-дерматовенеролог:

— Қизил невус ёки ангиома асосан тери ранги очроқ кўринишда бўлган инсонларда кузатилади. Бундай ҳоллар безарар, аммо ранги, миқдори ва ҳолатининг ўзгаришини мунтазам назорат қилиб бориш лозим. Қизил холларнинг пайдо бўлиш сабаби дастлаб жигар фаолиятига боғлиқ, дейилади.

Ошқозон-ичакларда токсин моддаларнинг йиғилиши ҳам невусларни келтириб чиқаради. Майда қон-томирларидаги ўзгаришлар ҳам қизил холларни юзага келтирувчи омилдир. Невуслар 1-4 мм., катталикда бўлиб, қўлтиқости, оёқ кафти, кўкрак атрофи, курак, оёқ-қўлларга тошади. Юз, бўйин ва тананинг очиқ жойларида пайдо бўладиган шакли қуёшнингультрабинафша нурлари таъсирида юзага келиши мумкин.

Диққат қилинг, агар холлар 6 мм.дан катта бўлиб, юзаси эгри-бугри кўринишда бўлса, шифокор кўригини кечиктирмаслик даркор.

Қизил невусларнинг тугунли, ғуррача, шох ва силлиқ турлари мавжуд. холлар бирор безовталикни келтириб чиқармаса, тиббий аралашув талаб қилинмайди. Мабодо хол теридан ажралиб чиқиб, базўр илиниб тургандек кўринса, атрофида шиш, қизариш бўлса, ёхуд қонай бошласа, албатта шифокор кўриги зарур.

Мустақил равишда холларни куйдириш, турли воситалар билан ишлов бериш қатъиян ман этилади. Фарзандингиз танасидаги қизил холлардан хавотирингиз бўлса, дерматовенеролог кўригига олиб боринг. Шифокор бир қанча тиббий текширувларни ўтказиб, лазер нури ёрдамида бажариладиган муолажалардан бирини амалга оширади. Бунда тери бутунлиги бузилмайди, амалиётдан сўнг ҳеч қандай изи ҳам қолмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1