1

Мадад-шифо: “БОЛАМ ДИАРЕЯДАН ҚИЙНАЛАДИ”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 11:30
Мадад-шифо: “БОЛАМ ДИАРЕЯДАН ҚИЙНАЛАДИ”

— Фарзандим ҳар ёзда диареядан қийналади. Мева-сабзавотларни чайиб ейиш, қўллар тозалиги каби барча қоидаларга амал қилсак-да, ич суриши қайталанаверади. Нега шундай бўлади?..

Омина Ғуломова, Самарқанд вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Деареяни келтириб чиқарувчи вирус ва бактериялар иссиқсевар ҳисобланади. Улар сифати бузилган таом ва егуликлар, яхши чайилмаган мева-сабзавотларда тўпланиб, ичакларни ишдан чиқаради. Вирус ва бактериялардан ажралувчи токсинлар эса маҳсулотларни яроқсиз ҳолга келиши учун хизмат қилади. Ич бузилиши ва қайт қилиш (баъзан кўнгил айниши) диареянинг асосий белгиларидир. Фарзандингизда ушбу безовталиклар тез-тез такрорланаётган экан, ё муолажа етарлича бажарилмаяпти ёки боланинг иммун тизими суст.

Сизга маслаҳатим, тўлиқ тиббий текширувлардан ўтинг. Ичакларни таъсирлантираётган вирус ва бактерия турини аниқлашга доир таҳлил ўтказилиши ҳам айни муддао. Лозим топилса, иммун тизимини мустаҳкамловчи муолажа буюрилади. Безовталик бошланганида кўпроқ суюқлик ичиш, лоперамид гуруҳига мансуб препаратлар қабул қилиш ичакларга ёрдам беради.

Адсорбент ва ичаклар юзасини қопловчи воситалар вирус ва бактериялар ўзидан ажратадиган токсинларни ҳайдаб чиқаришга хизмат қилади. Ҳар эҳтимолга қарши ахлат таҳлилини топширган маъқул. Агар ундаги шилимшиқлик инфекцияга ишора берса, ич бузилишининг асосий сабаби ҳам шу.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1