АсосийSUG'DIYONA

ҚОН БОСИМИ ОШСА…

'ҚОН БОСИМИ ОШСА…'ning rasmi

Қон босими ошиши инфаркт ёки бошқа юрак‑қон томир касалликлари келиб чиқишига олиб келади. Қуйидаги маҳсулотлар қон босими кўтарилиб кетишининг олдини олади.

Сабзавот ва мевалар: америкалик олимлар олиб борган тадқиқотлар натижасига кўра, кўп сабзавот ва мева истеъмол қилганлар орасида юрак‑қон томир касалликлари ҳамда қон босими ошиши ҳолатлари кам учрайди. Кунига бир дона олма, тушлик ва кечки овқатда эса димланган сабзавотлар ёки улардан тайёрланган салат истеъмол қилишга одатланинг.

Соя: қон босими ошишининг олдини олиш учун кунига 250 гр. (1 стакан) соя сути истеъмол қилинг. У қон босимини туширади.

Ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари: сутли маҳсулотлар кальций, калий ва магнийга бой. Бу моддалар эса қон томирларни кенгайтиради ва қон айланишини яхшилайди. Кунига бир стакан сут ёки 150 гр. табиий ёғсизлантирилган қатиқ ичинг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар