1

Мадад-шифо: “ЧЎМИЛАЁТГАНИМДА ҚУЛОҒИМГА СУВ КИРИБ КЕТАВЕРАДИ...”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 11:37
Мадад-шифо: “ЧЎМИЛАЁТГАНИМДА ҚУЛОҒИМГА СУВ КИРИБ КЕТАВЕРАДИ...”

— Сувга шўнғиганимда, ўнг қулоғим битиб қолади ва анча вақт қийналиб юраман. Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Асли қулоққа сув кириши хавфли эмасми?

Даврон Ҳошимов, Тошкент шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Қулоққа сув кириши оддий ҳолат эмас. Агар у тез-тез такрорланаётган бўлса, сабабини аниқлаштириш лозим. Безовталик кўпинча икки хил кўринишда учрайди: қулоқнинг ташқи эшитув каналига сув тўпланиши. Бунда қулоқда ёсимсиз ҳолат кузатилиб, бармоқ билан пайпасланганида, суюқлик борлиги сезилади. Мазкур жараёнда қулоқнинг эшитув каналини тозалаш керак. Ортиқча сувни чиқариб ташлаш учун ёнбошлаб ётинг. Бу сувнинг сизиб чиқишига ёрдам беради. Жимжилоқ бармоқ учи билан қулоқ ичини пайпаслашингиз ҳам мумкин. Яна бир усул, пахтани ингичка кўринишда букланг-да, қулоқ ичига киритинг. Пахта суюқликни шимиб олади. Тайёр пахтали чўпчалардан ҳам фойдаланишингиз мумкин, аммо у қулоқ пардасини шикастлайди. Қулоқда тўпланиб қолган сув чиқарилиб юборилса ҳам безовталик тарқамаяптими, у ҳолда қулоқ кирини тозалатиш лозим. Аммо бу иш шифокор назоратида ўтказилади.

Сувга шўнғиганда сув қулоқ ва бурунга кириб, ўрта қулоққача етиб бориши мумкин. Агар сув ўрта қулоқда ушланиб қолса, қулоқ битиши юз беради. Безовталикни енгиллатишда тез-тез ютиниб туриш машқини бажариш лозим. Кечқурун уйқуга ётишдан олдин борат эритмасида ҳўлланган пахтани қулоқ ичига жойлаб, қулоқни иссиқ тутиш керак. Шифокор тавсияси билан томчи препаратлар ҳам буюрилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1