1

Мадад-шифо: “ҚЎЛИМНИ КЎТАРОЛМАЯПМАН...”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 11:48
Мадад-шифо: “ҚЎЛИМНИ КЎТАРОЛМАЯПМАН...”

— Ўнг қўлимни юқорига кўтарганимда, ёқимсиз оғриқ ҳисси пайдо бўлади. Бу ниманинг аломати бўлиши мумкин? Қизиғи, оғриқ фақат бир қўлимда, иккинчиси безовта қилмайди. Балки шифокорга кўринишим керакдир...

Нодир Зарипов, Тошкент вилояти

Сунатилла ЮЛЧИЕВ, спорт шифокори:

— Саволингиз мазмунидан, сиздаги ўзгаришлар елка кураклари аро периартрит аломатларига ўхшаяпти. Бунда елка бўғимларида оғриқ бўлиб, қўлни ҳаракатга келтирганда безовталик ортади. Хасталикнинг келиб чиқиши асосан жароҳат ва лат ейиш асоратларига боғлиқ. Сизга маслаҳатим, шифокор кўригидан ўтинг-да, елка бўғимлари магнит резонанс томография текширувини амалга оширинг. Оғриқни пайдо қилаётган омил аниқлангач, тегишли даво чоралари белгиланади. Одатда периартрит хуружлари ярим йилдан бир йилгача чўзилиши мумкин. Агар ўз вақтида давосини қилмасангиз, кейинчалик елка бўғимларининг қотиб қолиши ҳолати пайдо бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1