АсосийSUG'DIYONA

ПАЗАНДАЧИЛИКНИНГ СИЗ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ БЎЛГАН 14 СИРИ

'ПАЗАНДАЧИЛИКНИНГ СИЗ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ БЎЛГАН 14 СИРИ'ning rasmi
  1. Оширма хамирдан нон ёки булочка тайёрлаётганда озроқ картошка крахмалидан қўшинг. Шунда пишириқ эртасига ҳам қаттиқлашиб қолмайди
  2. Оширма хамир учун илитилган сутга ярим стакан газсиз сув қўшилса, тез ошади.
  3. Қуймоқ тайёрлаётганда тухумни аталаб, 2 ош қошиқ сув қўшинг. Таъми ҳам кўриниши ҳам меъёрида бўлади.
  4. Тухум оқи яхши кўпириши учун бир-икки томчи лимон шарбати ёки пичоқ учида туз қўшинг.
  5. Яхлит гўшт бўлагини духовкада пишираётганда юзасига озроқ асал суртиб олсангиз, бир текисда қизариб пишади.
  6. Жигар тез ва юмшоқ пишиши учун юзасига озроқ шакар сепинг. Сўнг қовуриб олсангиз ҳам бўлади.
  7. Нонушта учун пиширилаётган тухумни аввал совуқ сувда чайиб, сўнг қайнатсангиз ёрилиб кетмайди.
  8. Салат учун гуруч қайнатаётганингизда ярим чой қошиқ сирка қўшинг. Шунда гуруч дони бир-бирига ёпишиб қолмайди.
  9. Макаронни қайнатиб олгач, озроқ ўсимлик ёғи билан аралаштиринг. Бир-бирига ёпишмай, таомда чиройли кўринади.
  10. Пирог ёки кекс пишираётганда сирка тугаб қолса, истеъмол содасини қўшгач, озроқ қайнаган сув ҳам солинг. Қайнатилган сув соданинг таҳир таъмини билинтирмайди.
  11. Жигарнинг юзасидаги юпқа пардаси осон олиниши учун бармоқларингизни тузга ботириб, сўнг ишга киришинг.
  12. Қаҳва қайнатаётганингизда бир чимдим туз қўшишни унутманг. Ичимлик таъми хушхўр бўлади.
  13. Сметана ёки қаймоққа озроқ сутни аралаштириб, сўнг таом қайласига ишлатишингиз мумкин. Бу тариқа сметана ёки қаймоқ чириб тушмайди.
  14. Дўлма ёки котлет қиймасига пиёз билан бирга картошка, сабзи ва помидорни қирғичдан ўтказиб, кўкатларни эса тўғраб солсангиз, янада мазали бўлади.

    Бошқа янгиликлар