1

Мадад-шифо: “ЖАРОҲАТДАН СЎНГ СПОРТГА ҚАЙТИШ МУМКИНМИ?”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 11:55
Мадад-шифо: “ЖАРОҲАТДАН СЎНГ СПОРТГА ҚАЙТИШ МУМКИНМИ?”

— Ўғлим икки йилдан буён футболга қатнашади, ёши 12 да. Машғулотлар давомида тиззасидан лат еганди, ҳар доимгидек жароҳатлар деб эътибор бермабсиз. Аммо кўп ўтмай тиззасида сув тўплана бошланди. Ҳозир шуни дея машғулотларга қатнаша олмаяпти. Шифокорлар “суюқликни олиб ташлаймиз, аммо спорт билан шуғуллана олмаслиги мумкин”, дейишаяпти. Чиндан ҳам шундайми? Тиззада сув тўпланишининг асл сабаби нима?

Омина Абдуллаева, Тошкент шаҳри

Сунатилла ЮЛЧИЕВ, спорт шифокори:

— Тиззада сув йиғилиши синовит дейилиб, суюқликни олиб ташламай ҳам муолажа қилса бўлади. Айни дам ўғлингизни қайта тиббий кўрикдан ўтказиб, тизза соҳасининг магнит резонанс томография текширувини бажариш керак. Аниқланган тиббий хулосалардан сўнг қай бир даво чорасини қўллаш маълум бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1