1

​Мадад-шифо: “ДАМ ИСИБ КЕТАМАН, ДАМ СОВУҚ ТЕР БОСАДИ...”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 12:00
​Мадад-шифо: “ДАМ ИСИБ КЕТАМАН, ДАМ СОВУҚ ТЕР БОСАДИ...”

— Ёшим 32 да. Сўнгги пайтларда соғлигимда жуда ғалати ўзгаришлар содир бўлаяпти. Ўз-ўзидан исиб кетаман, вақт ўтиб совуқ тер босади. Бирор ерим оғримайди, иситмам чиқмайди, аммо тушунарсиз ҳолатлар бор. Бу вазиятда кимга мурожаат қилишимни маслаҳат берасиз? Балки таҳлил топширишим керакдир?

А.Маҳкамова, Самарқанд шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Тана ҳароратининг дам кўтарилиб, дам пастлаб кетиши кўп ҳолларда асаб тизими касалликлари, эндокрин ўзгаришлар ҳамда инфекцион касалликлар билан оғригандан кейинги асоратлар сифатида содир бўлади. Сиздаги ўзгаришлар айнан қай бирига тааллуқли эканлигини билиш учун албатта тиббий таҳлил топширишингиз шарт. Маслаҳатим, вақтни ўтказмай ишга киришинг, негаки кейинги безовталиклар бундан-да жиддийроқ бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1