- Фарингит, ларингит ва ангинада синалган усуллардан бири қизил лавлаги қайнатмасидир. Ўртача катталикдаги битта лавлагини арчиб, устидан 1 литр сув қуйинг. Сўнг оловга қўйиб, лавлаги пишгунича қайнатинг. Докадан ўтказилган қайнатма билан бир кунда 3 марта томоқни чайқанг.
- Қайнатиб илитилган сувга 1 чой қошиқ денгиз тузини аралаштириб, томоқни ғарғара қилиш хам яллиғланиш жараёнларида асқотади.
- Ютинганда томоқда оғриқ бўлса, гўштқиймалагичдан ўтказилган лимонга асал ёки шакарни аралаштириб, 1 чой қошиқ миқдорида кунига 2-3 маҳал истеъмол қилиш мумкин.
- Оққарағай ёғини бироз илитиб, томоқнинг бодомча безлари соҳасига енгил суртиш спазм оғриқларини енгиллаштиради. Ушбу ёғ билан курак ва кўкрак қафаси соҳаларини ҳам ёғлаш мумкин.
- 2 чой қошиқ кўк чойни 1 стакан қайнаган сувда дамлаб, 20 дақиқа тиндиринг. Сўнг докадан ўтказиб, томоқни чайишда фойдаланиш мумкин. Муолажани бир кунда 3-4 марта такрорлаш лозим.
- 1 чой қошиқдан мойчечак ва мармарак (шалфей) ўсимликларини 200 грамм қайнатилган сувда дамлаб, 15 дақиқага қолдиринг. Докадан ўтказиб, бир кунда 3-4 маҳал томоқни ғарғара қилишда фойдаланинг.
- Оддий кўринган сабзи хам томоқ яллиғланишларида асқотади. Бунинг учун 2 та сабзи шарбатини бироз илитиб, томоқни чайқаш лозим. Таркибидаги антибактериал хусусиятга кўра, сабзи шарбати яллиғланиш ўчоқларини бартараф этади.
- 1 ош қошиқдан эвкалипт, мармарак ва тирноқгул (колендула) ўсимликлари аралашмасига 500 мл.сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатинг. Сўнг 1 чой қошиқ асал ва пичоқ учида лимон кислотаси кукунини қўшинг. Хосил бўлган қайнатма ёрдамида бир кунда 3 маҳал томоқни чайқаш мумкин.
- Томоқдаги яллиғланиш шамоллаш асоратида келиб чиққан бўлса, уйқуга ётишдан аввал бир бўлак саримсоқ қўшиб, қайнатилган 200 гр. сут ичинг. Сут томоқдаги оғриққа фойда берса, саримсоқ бактериялар таъсирини камайтиради.
- Қуруқ йўтал бошланаётганини сезган заҳотингиз оёққа исириқли ванна қилинг. Бунинг учун озроқ исириқни 2 литр сувда қайнатиш ва уни оёқ куймайдиган даражагача совитиш кифоя. Муолажадан сўнг оёқни иссиқ тутиш лозим.
06.11.2017 12:00
ТОМОҚ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ 10 ЧОРА






