- Табассум қилинг!
- Ҳар куни хонангизни, иш столингизни кераксиз нарсалардан, чангу ғуборлардан тозаланг!
- Юзингизни мойчечак қайнатмаси билан ювинг.
- Фаст-фуд маҳсулотларини рад этинг.
- Эрталаб, албатта, жисмоний машқлар бажаринг!
- Ҳар куни бир пайтда ухлаб, бир пайтда уйғонишни ўрганинг!
- Нонушта, тушлик ва кечки таомни маълум бир белгиланган вақтда тановул қилинг.
- 8 соатдан кам ухламанг!
- Пулингизни тежанг!
- Фақат яхшиликлар ҳақида ўйланг, улар, албатта, амалга ошади!
- Ухлашдан олдин кефир ичинг!
- Оёқларингизни, юз-қўлларингизни совуқ сувда ювинг.
- Интернетга камроқ вақт сарфланг!
- Таътил кунларининг ҳар бирини суратларга муҳрланг!
- Югуриш ёки пиёда юришни бошланг! Ва канда қилманг!
- Ҳар куни 15 дақиқа обруч айлантиринг!
- Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
- Қўпол ва тез-тез такрорланадиган сўзлардан воз кечинг!
- Ҳар куни кимгадир кичик бўлса-да яхшилик қилинг. Масалан, ҳамкасбларнинг идишларини ювиб қўйинг!
- Кўнгилга яқин шеърларни ўқинг!
- Қаддингизни тик тутиб, тўғри юринг!
- Ёмон ва кераксиз одатларингизга чек қўйинг!
- Ўзингизни бўш қўйинг! Севимли мусиқангизни тингланг ва бу онда ҳеч нарса ҳақида ўйламанг!
- Ҳар куни янгиликдан хабардор бўлинг ва янги нарса ўрганинг!
- Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10-15 саҳифа мутолаа қилинг!
- Атрофдагиларга чиройли сўзлар айтинг, мақтанг!
- Ота-онангиз ёки фарзандингиз билан дилдан суҳбатлашиш учун ҳар куни вақт ажратинг!
- Ҳар куни камида 1 ярим литр сув ичинг!
- Мевалар, сабзавотлар ва қуруқ мевалардан ҳар куни истеъмол қилинг!
- Эришганларингиз ҳақида кундаликка ёзиб боринг!
06.11.2017 12:14
ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ ҲИС ҚИЛИШИНГИЗ УЧУН 30 ОДДИЙ ҚОИДА






