1

Мадад-шифо: “АЛЛЕРГИЯ НАСЛ СУРАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 06.11.2017, 13:13
Мадад-шифо: “АЛЛЕРГИЯ НАСЛ СУРАДИМИ?”

— Синглимда мавсумий аллергияга мойиллик бор. Дарахт гуллаши, гул чанги ва турли ҳидларга нисбатан ўта таъсирчан. Айни дам у ҳомиладор ва туғилижак фарзандида ҳам аллергияга мойиллик пайдо бўлишидан чўчияпти. Айтинг-чи, унинг хавотири қанчалик ўринли?

Комила Ўринбоева, Тошкент шаҳри

Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:

— Ота-онадан бирида аллергияга мойиллик мавжуд бўлса, хасталик фарзандларида ҳам такрорланиши мумкин. Аҳамият беринг, биз “мумкин” дедик, демак фақат тахмин қилиш мумкин холос, аниқ шундай деб бўлмайди. Шунга кўра, ота-онадан бири аллергик ҳисобланса, насл суриш эҳтимоли 40-50 фоизни ташкил қилади. Ҳар иккаласи ҳам аллергик гуруҳларга мансуб бўлишса, эҳтимолий хавф кўрсаткичи 70-80 фоизга кўтарилади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, аллергияга мойиллик нафақат қариндошлик алоқалари, балки организмдаги ўзига хосликдан келиб чиқиши ҳам мумкин. Синглингиз айни дам фарзанд кутаётган экан, ортиқча ўй-хаёлларга берилмасин-да, соғлигини эҳтиётласин. Фарзандли бўлгач эса гўдак саломатлигига диққат қилинса, аллергия мойиллиги бор-йўқлигини билиш мумкин бўлади.

Ҳар эҳтимолга қарши аллергик таъсирларни келтириб чиқарувчи омиллар, мисол учун, рангли бўёқлар, ўткир ҳидли воситалар, тамаки тутуни, ўта аччиқ, шўр ва ширин егуликлар, чанг-ғуборга сергак бўлиш зарар қилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1