1

ҚЎЛ ТЕРИСИНИ ТАРАНГЛАШТИРАМИЗ!

СУҒДИЁНА 06.11.2017, 16:41
Теглар: Гўзаллик
ҚЎЛ ТЕРИСИНИ ТАРАНГЛАШТИРАМИЗ!

Яқинда қўлимнинг юқори қисми осилиб қолаётганини пайқадим. Ёз кунлари енги калта либос кийишни истайман. Бироқ бундай ҳолда ёзни қаршилаш бироз ноқулай. Муаммони жарроҳ аралашувисиз, уй шароитида ҳал қилса бўладими? Шу бир икки ой ичида қўлни чиройли кўринишга келтириш учун нима қилиш мумкин?

Шаҳло

Олдини оламиз

Одатда қўлнинг юқори қисмидаги тери икки ҳолатда: ёш билан боғлиқ ўзгаришларда ва тез фурсатларда катта вазндан халос бўлганда юзага келади. Аслида, улар пайдо бўлгандан кейин бартараф этиш бироз мушкул. Бари терининг ҳолатига боғлиқ. Лекин олдини олиш ва вазиятни уй шароитида бир қадар яхшилаш имконияти доим мавжуд. Бунинг энг осон усули эса жисмоний машқлар ҳисобланади. Аввалига бир килоли кичик гантеллар (ёки ярим литрли пластик идишни суюқлик билан тўлдириб) жисмоний машқларни бажарсангиз бўлади. Аста-секинлик билан оғирликни ошириб боришингиз мумкин. Шунда қўлда қон айланиши жадаллашиб, мушак ва бириктирувчи тўқималар таранглашади. Ишонинг бусиз ҳечам иложи йўқ. Қайси жисмоний машқни бажаришни эса “Суғдиёна” минида кўришингиз мумкин.

Дорихонага йўлингиз тушмайдими?

Коэнзим Q10 моддаси инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида мавжуд бўлиб, қувват ҳосил қилиш ва уни тўплашга хизмат қилади. Айниқса, юрак фаолияти учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, энг кучли антиоксидантларда бири бўлиб, қаришга қарши қурашади ҳам. Унинг бу хусусиятларини изоҳлаб берган англиялик олим Питер Мичеллга Нобель мукофоти тақдим этилган. Аслида коэнзим Q10 ҳар биримизнинг жигаримизда ишлаб чиқарилади. Бироқ ёш ўтгани сари унинг ишлаб чиқарилиши камаяди. Бошқа аъзоларга кўпроқ синггани боис, терига камроқ қисми етиб келади. Натижада тери таранглиги йўқолиб, осилиб қола бошлайди. Бунинг олдини олиш учун эса бир пиёла қаймоққа бир пиёла ёғли қатиқ ва 50 мл. коэнзим Q10 (Кофермент Q) моддасини (дорихоналарда суюқ ёки ёғли капсула кўринишида бўлади) аралаштиринг-да, махсус қолипга солиб музлаткичга жойланг. Ҳосил бўлган муз бўлакчаларини ҳар куни душ қабул қилганингиздан кейин қўлга суртиб, бир неча дақиқага қолдирасиз. Кейин илиқ сувда чайиб ташлайсиз. Айтгандай, бақбақалардан халос бўлишда ҳам бундай муз бўлаклари жуда самарали ҳисобланади. Натижа яққол намоён бўлиши учун таҳминан 28-30 кун талаб этилади. Бундан ташқари қизил пальма мойи, мол гўшти, маринадланган сельд балиғи, ерёнғоқ ва кунжут таркибида ҳам ушбу модда мавжуд. Танангизга ёрдам бериш учун улардан кўпроқ тановул қилиб туринг.

Уқалаймиз!

Мушаклар ҳақида юқорида тўхталдик, уларнинг ҳолатини яхшилашнинг яна бир чораси уқалаш ҳисобланади. Айниқса уни асал билан бажарсангиз муаммодан янада тезроқ халос бўласиз. Муолажани уй шароитида ўзингиз амалга оширишингиз мумкин. Фақат ҳаракатлар лимфа оқими йўналишида, яъни пастдан тепага қарата бажарилиши лозим. Уқалашни кун ора ҳар бир қўл учун 15 дақиқадан бажариш тавсия этилади.

Ниқоблар ҳам фойдали

100 грамм кўк чойни кукун кўринишига келтириб, 1 ош қошиқ долчин ва 3 ош қошиқ асални аралаштириб ниқоб тайёрланг-да, қўлга суртиб, 15-20 дақиқадан кейин илиқ сув билан чайиб ташланг. Катта дўкорларда сотиладиган қуритилган ёки музлатилган денгиз ўтларидан олиб, хона ҳароратидаги сувга солиб қўясиз. Сув денгиз ўтларини кўмиб турсин. Ўтлар бироз юмшаганидан кейин қўлга жойлаштириб, полиэтилен целлофан билан 15-20 дақиқага ўраб қўйинг. Ўраш амалиётини ҳафтада икки марта бажариш тавсия этилади. Ёдингизда бўлсин, сезиларли натижага эришиш учун барча муолажаларни комплекс тарзида бажариш керак.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1