1

Мадад-шифо: “ОЧЛИК БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ?”

САЛОМАТЛИК 07.11.2017, 17:11
Мадад-шифо: “ОЧЛИК БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ?”

–Танишларимдан очлик ёрдамида организмни тозалаш усули ҳақида эшитган эдим. Айтишларича, бир ой давомида фақат мева ва сабзавотлар шарбати истеъмол қилинса, ичаклар тиқинлардан тозаланар экан, қолаверса, бунинг иммунитетга ҳам фойдаси бормиш. Шу гаплар ростми?

Зарина Ниғматуллаева, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

– Очлик билан даволаш усули ҳақиқатан ҳам бор, аммо уни бошлашдан аввал тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш лозим. Нега деганда, ўт пуфагида тош бўлиши, ошқозон яраси, қандли диабет, гипотериоз касалликлари организмни очликка маҳкум этилишида ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, фақат ҳўл мева истеъмол қилиш ёки уларнинг шарбатини ичиш ҳамиша ҳам фойда келтирмайди. Организмга оқсил ва ёғ етишмаса, турли хасталиклар келиб чиқиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1