"ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ" АЖ: 7-8 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ИНТЕРНЕТ ВАҚТИНЧА ИШЛАМАСЛИГИ МУМКИН
"Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти қўшни давлатлар ҳудудларида режадан ташқари авария-тиклаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7-8 ноябрь кунлари Интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкинлигидан огоҳлантиради.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилган маълумотномада. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда 7 ноябрь куни чамаси соат 13:50-14:40 оралиғида интернет вақтинча ишламай қолди.






