АсосийJamiyat

ДЕПУТАТАТЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2017 ЙИЛ ТЎҚҚИЗ ОЙИДАГИ ИЖРОСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

'ДЕПУТАТАТЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2017 ЙИЛ ТЎҚҚИЗ ОЙИДАГИ ИЖРОСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР'ning rasmi

ДЕПУТАТАТЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2017 ЙИЛ ТЎҚҚИЗ ОЙИДАГИ ИЖРОСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил 9 ойидаги ижросини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Даставвал сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси соҳага оид қўмитасининг мажлисларида ушбу масаланинг дастлабки муҳокамалари ўтказилган эди.

Мажлисда таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини бажара бориб, иқтисодиётнинг барқарор, юқори суръатлар билан ривожланиши ҳамда ўсиши таъминланди. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатлари сақлаб қолинди, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг янада мутаносиб ривожланиши учун мустаҳкам замин яратилди.

Шу билан бирга депутатлар томонидан маҳаллий бюджетларни тўлдириш манбаларини кенгайтириш юзасидан мавжуд имконият ва ресурсларларнинг тўлиқ ишга солинмаётгани, хусусан, республиканинг 17 та туман ва шаҳарларида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми прогноз кўрсаткичлари бажарилмагани танқид остига олинди.

Мажлис якунларига кўра, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар