АсосийJamiyat

ЛЮКСЕМБУРГ ОФФШОР ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИЛДИ

'ЛЮКСЕМБУРГ ОФФШОР ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИЛДИ 'ning rasmi

ЛЮКСЕМБУРГ ОФФШОР ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хабар беришича, 2017 йил 7 ноябрда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди. Бухақда "Халқ сўзи" нашри маълум қилмоқда.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг “талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат” сифатида тан олган.

Шунга кўра, мазкур ўзгартириш билан Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

Бундан буён тижорат банклари томонидан мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилмайди.

    Бошқа янгиликлар