Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация аъзолари Санкт-Петербургда Ўзбекистондан ишлашга борган меҳнат муҳожирлари билан учрашдилар.
Аниқланишича, кўп муҳожирлар паспортларини йўқотиб, ортга қайтиш бўйича муайян муаммоларга учраганлар.
Бу масалалар бўйича делегация аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев улар билан суҳбат қилди.
Суҳбат давомида меҳнат муҳожирларига амалий ёрдам бериш ва уларни Ватанга қайтариш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши таъкидланди.
09.11.2017 18:01
ҚАҲРАМОН ҚУРОНБОЕВ РОССИЯДАГИ ЎЗБЕК МУҲОЖИРЛАРИГА ЁРДАМ БЕРДИ






