1

ЭРТА КЛИМАКС: СЕВИНАЙМИ, ҚЎРҚАЙМИ?

СУҒДИЁНА 09.11.2017, 18:24
Теглар: Соғ бўлинг
ЭРТА КЛИМАКС: СЕВИНАЙМИ, ҚЎРҚАЙМИ?

Эрта климакс нима? Уни қайси белгиларига қараб аниқласа бўладими? Бу даврнинг инжиқликни енгиб ўтиш мумкинми? Қуйида шу мавзуда сирлашамиз…

Мутахассисимиз — гинеколог Феруза РАСУЛОВА.

Климакс — ҳайз кўриш жараёни тўхтаб, организмдаги эстроген ва бошқа гормонлар миқдори бирданига пасая бошлаши. Статистикага кўра, бу ҳолат аёлда ўртача эллик икки ёшда бошланар экан. Бу ҳолатнинг 35-40 ёшда кузатилиши эрта климакс деб аталади.

Сабаблари

  • Насл. Агар аёлнинг онаси ёки она томондан қариндошларда климакс эрта кузатилган бўлса, авлод вакилаларида ҳам бу ҳол такрорланиши мумкин. Илк ҳайзи даври ва ҳомила сонининг аҳамияти йўқ.
  • Чекиш климакс даврини тезлаштиради. Ички биологик соатни тўхтатиш, ёки секинлаштиришнинг иложи йўқ. Фақат бу давр келиши тезлашувини чақирувчи ёмон одатлардан сақланишгина мумкин. Масалан, чекиш, ҳавоси у қадар тоза бўлмаган жойда истиқомат қилиш. Ўта фаол ва асабий турмуш тарзи.
  • Контрацептив препаратларни қабул қилган аёллар, уларни қабул қилмаганларига нисбатан кечроқ климакс даврини бошдан кечиришади.
  • Гинекологик операциялар ҳам климакс даврининг эрта ташрифига сабаб бўла олади.
  • Қаттиқ стресс, хусусан, балоғат ёшига етаётган қизларда.
  • Жинсий ривожланиш даврида инфекцион касалликлар.
  • Қалқонсимон бездаги иммунологик касалликлар.
  • Оғир туғруқ.

Белгилари

Климакснинг илк белгиси ҳайз тартибидаги тизимнинг бузилишидир. Ҳайз баъзан бир неча ҳафта, ёки ой кечикса, гоҳида камроқ бўлиб келади.

Муаммо шундаки, бу каби қатор белгилар жиддий гинекологик (баъзида саратон ҳам) касалликлар асоратида ҳам кузатилади. Шунинг учун климакс бўлдим деб ўтирмасдан, шифокор-гинеколог қабулига боринг.

Ёдда тутинг!

Ўттиз беш ёшдан кейин аёллар гинеколог қабулига йилига бир марта (ҳеч нарса безовта қилмаса ҳам) боришни олтин қоида қилиб олишлари керак. Гормонга топширилган қон таҳлилига кўра, ҳайздаги ўзгариш сабабини аниқлаган шифокор тухумдонлар фаоллигидаги сустликни тасдиқласа, жараённи ҳеч қандай тиббий препаратлар билан тўхтатиб бўлмайди.

Климакс даври ўз вақтида (50 ёшга яқин) келса, климактерик синдром (асабийлик, қизиб совиш, қаттиқ терлаш, тушкунлик, уйқунинг бузилиши) аёлни у қадар безовта қилмайди. Статистикага кўра, бу омадлилар қаторига аёлларнинг 20 фоиздан 60 фоизгачаси кириши мумкин. Эрта климакс кўрган аёллар юқорида келтирилган ҳолатлардан қийналишади. Гормонал қайта қуриш оқибатида аёл жаҳлдор бўлиб қолади.

Нима қилиш керак?

  • Рўй бераётган нохуш ҳис-туйғуларни пасайтириш мақсадида тиббиёт гормонлар ўрнини босувчи даво муолажасидан фойдаланади. Бу вақтда аёл таркибида аёллар жинсий гормони (эстроген ва прогестерон) бўлган дори препаратларини қабул қилиб туради. Мақсад, гормон етишмаётган организмни сунъий гормон билан алдаш. Шу йўл орқали асаб тинчланиб, жараён нисбатан сокинроқ ўтишига эришиш мумкин.
  • Унутманг, гормонал препаратларни мутахассис аввало зарур кўрикни ўтказиб, таҳлил жавобларига асосланган ҳолда буюради. Акс ҳолда нохуш ҳолатлар янада шиддатлашиши, ёки саратон белгилари ҳақида организм бераётган сигнал эътибордан четда қолиб кетиш хавфи бор.
  • Климакс даврида фарзанд кўриш режалаштирмаган бўлса, контрацептив препаратларни бир йил давомида қабул қилиб туриш керак. Чунки энди ҳайз циклининг издан чиқиши натижасида тухумдон уруғланиш даврини оддий тахмин ёки ҳисоблаш орқали аниқлаш қийинчилик туғдиради.
  • Қин қуруқшаб қолишини махсус лубрикантлар ёрдамида бартараф этиш маслаҳат берилади.
  • Баъзида климакс даври билан паралел кетувчи кальций алмашинуви жараёни бузилишида қаттиқ беҳоллик кузатилади. Шифокорга мурожаат қилиб, керакли чораларни кўринг.
  • Соч тўкилиши, тирноқ синувчанлигини гормонал муолажа ёрдамида бартараф этса бўлади.

Климаксни қариялик даври деб ҳисобламанг. Ҳаммаси ички туйғуларингизга боғлиқ. Кейинги сонларимизда эса ҳаёз даври муддати, ушбу нозик п0айтда нималар мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида сирлашамиз.

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1