АсосийJamiyat

НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН ТИЛЛА ҚУЙМАЛАР ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

'НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН  ТИЛЛА ҚУЙМАЛАР ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ'ning rasmi

Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигинифош этишди.

“Тошкент-Деҳли” йўналиши бўйича парвозга отланган опа-сингиллар Дилдора ва Диёра Ғофуровалар тилла қуймаларни божхона назоратидан четлаб олиб чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ушбу аёллар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида Дилдора Ғофурова 130 гр. оғирликдаги 2 дона ва Диёра Ғофурова 100 гр. оғирликдаги 2 дона тилла қуйма бўлакларини ички аъзоларига яширган ҳолда олиб чиқишаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар