АсосийJamiyat

ҲАДИС ВА КАЛОМ МАКТАБЛАРИГА ИМОМ БУХОРИЙНИНГ АСАРИ ТУҲФА ЭТИЛДИ

'ҲАДИС ВА КАЛОМ  МАКТАБЛАРИГА ИМОМ БУХОРИЙНИНГ АСАРИ ТУҲФА ЭТИЛДИ'ning rasmi

Ҳадис мактабига Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тайёрлаб нашр қилинган, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” асарини соф араб тилида ҳеч қандай таржималарсиз туҳфа этилди.

— Ушбу китобда 1322 та ҳадис тўпланган бўлиб, биз ҳадис мактаби талабаларидан мана шу китобни ёд олишларини сўраб қоламиз., — деди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов. — Бутун Араб дунёсида парокандаликлар бўлиб ўтмоқда. Буларга қарши бугунги кунда илм билан курашиш менимча самаралироқ бўлар эди. Чунки олимлар, фозиллар кўп бўлган жойда ёшлар адашмайди, турли нотўғри йўлларга кириб кетишмайди.Биз ушбу мактаблар фаолиятини мунтазам ўрганиб, керак бўлса янада ривожлантириб борамиз.

    Бошқа янгиликлар