АсосийJamiyat

​ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИККА ЙЎҒРИЛГАН УЧРАШУВ​

'​ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИККА ЙЎҒРИЛГАН УЧРАШУВ​'ning rasmi

ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИККА ЙЎҒРИЛГАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейи жамоаси давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий ватанпарварлик тадбирларининг ўзига хос акциясини ўтказмоқда. Тошкент давлат аграр университетида “Менинг армиям – менинг фахрим” шиори остида ўтказилган тадбир ҳарбий оркестр садолари билан бошланди.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида сақланаётган тарихий экспонатлардан намуналар намойиш қилинди. Айниқса, улуғ саркарда боболаримиз ҳаёти, шунингдек Қуролли Кучларимиз қўшинлари фаолиятига оид қурол-аслаҳалар, қўлёзмалар, фотосуратлар, оғир ҳарбий техника макетлари ва бошқа қизиқарли ашёлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийларининг талаба ва ўқувчи ёшлар билан мулоқоти давомида мамлакатимизда Ватан ҳимоячиси касбини танлаган ёшларга берилаётган эътибор, ҳарбий хизматга киритилаётган ўзгаришлар ва яратилаётган шароитлар, эришилаётган ютуқ ва натижалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар. Тадбир сўнггида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури намойиш қилинди.

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

    Бошқа янгиликлар