1

“Парламентаризм билимдони-2014” он-лайн танлови эълон қилинди

ЖАМИЯТ 20.02.2014, 17:35
“Парламентаризм билимдони-2014” он-лайн танлови эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий [url=http://www.parliament.gov.uz]веб-сайтида ёшлар ўртасида “Парламентаризм билимдони-2014” он-лайн танлови эълон қилинди

Танловнинг асосий шартлари ва талаблари 

1. Танлов иштирокчиси - 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар. 

2. Танловнинг мақсади - ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида Конституция ғояларини ва ушбу ғоялар асосида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашиш, миллий парламентнинг фаолияти тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олишни таъминлашдан иборатдир. 

3. Танловда қатнашиш қоидалари - танловда иштирок этишни хоҳловчилар танлов иштирокчиси сўровномасини тўлдиришлари лозим. Унда ўзи ҳақидаги маълумотлар (исм-шарифи, туғилган йили, иш ёки ўқиш жойи, яшаш манзили, телефон рақами) кўрсатилади. Танлов иштирокчисининг сўровномаси Қонунчилик палатаси веб-сайтида жойлаштирилади.
 
4. Танловнинг асосий шартлари - Танловга бериладиган саволлар қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида ҳар ҳафтанинг сешанба куни жойлаштирилади. (март ойидан декабргача). Танлов иштирокчиларининг жавоблари савол эълон қилинган ҳафтанинг якшанба кунигача қабул қилинади. Ушбу муддат давомида танловнинг ҳар бир қатнашчиси саволларга фақат бир марта жавоб бериши мумкин. шунингдек, иштирок этишни хоҳловчилар танловнинг исталган туридан бошлаб қатнашиш ҳуқуқига эга. 

5. Танлов саволларининг йўналишлари: 
* Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари; 
* Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти; 
* Депутатлик бирлашмалари фаолияти (сиёсий партиялар фракциялари, депутатлик гуруҳлари сони, уларнинг таркиби ва ваколатлари) 

6. Танловни баҳолаш мезонлари - ҳар ҳафта (ҳафта тугагунга қадар) сешанба куни мазкур учта йўналиш бўйича 3 та савол 4 та жавоб варианти билан эълон қилинади. Ҳар бир тўғри жавоб бир баллдан баҳоланади. Барча савол ва жавобларнинг враиантлари ўзбек ва рус тилларида жойлатирилади. Қонунчилик палатасининг веб-сайтида ҳар душанба куни танлов қатнашчиларининг рейтинг жадвали эълон қилинади, унда қатнашчиларнинг исм-шарифи ва умумий баллари кўрсатилади. 

7. Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш - Танлов натижаларига кўра, йиғилган балларнинг миқдорига қараб уч нафар ғолиб аниқланади. (тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл - 120 балл). Агар тўпланган баллар ҳисоби тенглашиб қолса, ғолиблар ўртасида қўшимча тур ўтказилади. Ғолиблар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Танловда қатнашиб, Қонунчилик палатаси фолияти билан яқиндан танишадилар. 

8. Танловни ўтказиш муддати - 2014 йил 4 мартдан 2014 йил 1 декабргача. 
Он-лайн танловнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда саволлар компьютернинг электрон тармоғига киритилган бўлиб, жавоблар электрон тартибда ҳисоблаб чиқилади ва ғолиблар аниқланади. 

Танловда фаол иштирок этинг ва миллий парламентаризм билимдонига айланинг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1