1

Норвегияликларнинг совуқ ҳавода қолиб кетган ёлғиз болага нисбатан муносабати ўрганилди (ВИДЕО)

ДУНЁ 21.02.2014, 10:27
Норвегияликларнинг совуқ ҳавода қолиб кетган ёлғиз болага нисбатан муносабати ўрганилди (ВИДЕО)
Норвегиянинг SOS Mayday ҳайрия ташкилоти мамлакат аҳолисини қанчалик эътиборли эканлигини аниқлаш мақсадида тажриба ўтказди.

Улар 11 ёшли болани юпун кийимда бекатга ўтказиб, атрофдагиларнинг бунга таъсирланишини билмоқчи бўлишди. 

11 ёшли Йоханнес исмли актёр бекатда совуқ қотганини кўрсатиб ўтиради. У ён атрофдагиларга қишки кийими мактабда қолиб кетганини ва энди у уйга шу аҳволда бориша мажбур эканлигини айтади.    

Тажриба натижасида, ушбу вазият хеч кимни беътибор қолдирмаганини аниқланди.
 
Аввалига норвегияликлар қўлқопларини беришди кейинчалик эса ўз уст кийимларини ҳам боладан аяшмади. Кадрга тушган ҳар бир киши болага эътибор қаратди ва ёрдам берди.  

SOS Mayday ҳайрия ташкилоти Сурия ва бошқа нотинч мамлакатларда яшовчи болларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, юқорида келтирилган мамлакатдаги болалар жуда ҳам қийин аҳволда. Улар Йоханнес тушган вазиятдан юз чандон дахшатли аҳволдалар, бироқ уларга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. SOS Mayday вакиллари Суриядаги болалар кийими учун пул йиғади. 

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/L9O8j9QPZc8" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1