АсосийJamiyat

​НАВОИЙДА 57 КИШИГА ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТИ ТОПШИРИЛДИ

'​НАВОИЙДА 57 КИШИГА ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТИ ТОПШИРИЛДИ'ning rasmi

Конституциямизнинг 21- ва 22-моддаларида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилиши, фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқларда фидокорона хизмат қилаётган ҳар бир фуқаронинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, шу юртда яшаб, Ватан равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган, тақдир тақозоси билан фуқароликка эга бўлмаган юртдошларимизга катта ишонч билан фуқаролик паспорти берилаётгани уларда бугунидан шукроналик ва эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

    Бошқа янгиликлар