1

​“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”ДА “МАРКАЗИЙ ОСИЁ САНОАТ ҲАФТАЛИГИ — 2017” ЛОЙИҲАСИ ИШ БОШЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 15.11.2017, 18:15
​“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”ДА “МАРКАЗИЙ ОСИЁ САНОАТ ҲАФТАЛИГИ — 2017” ЛОЙИҲАСИ ИШ БОШЛАДИ

“Ўзэкспомарказ” мажмуида “Марказий Осиё саноат ҳафталиги — 2017” лойиҳаси иш бошлади. Мазкур халқаро анжуман доирасида саноатимизнинг етакчи тармоқларига ихтисослаштирилган бир йўла тўртта кўргазма ўтказилаётгани унинг аҳамиятини янада оширмоқда. Булар “Кончилик ускуналари — Mining World Uzbekistan — 2017”, “Металлургия. Машинасозлик дастгоҳлари — Machinery Central Asia — 2017”, “Транспорт ва логистика — TransUzbekistan — 2017”, “Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя — Securika Central Asia — 2017” халқаро кўргазмаларидир.

Халқаро анжуманнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, кейинги пайтда иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш, айниқса, саноатни диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришга инновацион ишланма ва илғор технологияларни жорий этишга устувор аҳамият қаратилаяпти.

Халқаро кўргазмаларнинг бу галги бирлашган экспозициясида Австралия, Бельгия, Германия, Дания, Испания, Италия, Хитой, Польша, Россия, Швейцария, Жанубий Корея, Туркия, Чехия, Озабайжон, Латвия, Литва, Беларусь, Голландия сингари дунёнинг ўнлаб давлатларидан 150 га яқин фирма ва компаниялар ўзларининг замонавий техника ва ускуналари билан иштирок этаётир.

Уч кун давом этадиган мазкур халқаро анжуман юртимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ютуқлари намойиш этиш орқали халқаро алоқаларни кучайтириш, тизимдаги корхоналарнинг фаолиятини келгусида янада ривожлантиришдек эзгу мақсадларга қаратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1