Лесли Типтон 2008 йилнинг 31 майида Лос Анжелесда ўтган Book Expo America кўргазмасида ноодатий рекорд муаллифига айланди. У 7.04 сония ичида ёпиқ ҳолатдаги сафар жомадони “қафаси”дан “озод” бўлишнинг уддасидан чиқди. Леслининг фавқулоддаги тезлиги табиийки, бирор кимсани ҳайратлантирмай қолмади.