1

ШАКАРНИНГ СОТУВДАГИ НАРХИ БЕЛГИЛАНДИ

ИҚТИСОДИЁТ 17.11.2017, 12:21
ШАКАРНИНГ СОТУВДАГИ НАРХИ БЕЛГИЛАНДИ

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси томонидан шакар маҳсулотига нисбатан талабни тўлиқ қондириш, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотни савдо нуқталарига етказиб бериш, шакар нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик бўйича амалий ишлар қилинмоқда, деб ёзади UzDaily.

Компания матбуот котиби У. Рўзиев маълум қилишича, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ҳукумат буйруғига мувофиқ, шакар импорти бўйича чет эллик шериклар билан шартномалар имзолаган.

Бу ҳаракатлардан асосий мақсад — шакар нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз етказиб бериш орқали унинг тақчиллиги олдини олиш.

Айни пайтда шакарни аҳолига бир килограмми учун 5000 сўмдан зиёд бўлмаган нархда сотиш учун барча шароитлар яратилган.

Мурожаат учун телефон: +99871 129 59 59

Электрон почта манзили: marketing@uzagroexport.uz, oziq-ovqat.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1