1

ХОРАЗМДА ЯНГИ ВА ЗАМОНАВИЙ БИЗНЕС МАРКАЗ ҚАД РОСТЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 17.11.2017, 12:24
ХОРАЗМДА ЯНГИ ВА ЗАМОНАВИЙ БИЗНЕС МАРКАЗ ҚАД РОСТЛАДИ

Хоразм вилояти маркази — Урганч шаҳрида йирик мажмуа барпо этилди. Замонавий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган мазкур бизнес маркази беш қаватдан иборат. Унинг биринчи ва иккинчи қаватларидан Hamkorbank’нинг янги — Хоразм минтақавий филиали жой олган.

Бинонинг энг юқори нуқтасида жойлашган сайилгоҳдан маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонлар Урганчнинг кўркам ва латофатли қиёфасини мириқиб томоша қилишлари мумкин.

Бизнес марказ ичидаги ноанъанавий дизайн асосида безатилган кенг холл, анжуманлар зали, дам олиш хонаси, энг сўнгги моделдаги мебел жиҳозлари, узлуксиз электр таъминоти ҳар қандай тадбиркорнинг қалбида яхши ишлаш ва яшашга иштиёқ уйғотади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1