1

МИРЗАЧЎЛДА ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 17.11.2017, 13:08
МИРЗАЧЎЛДА ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Мирзачўл мега севинч” давлат унитар корхонаси иш бошлади.

Туман марказидаги “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш турган бинода иш бошлаган янги корхона болалар ва катталар кийими, чойшаб ва кўрпа-ёстиқ жилдлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Туман инвестиция дастурига мувофиқ янги лойиҳани амалга оширишга 375 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда 40 замонавий тикув машинаси ўрнатилди.

2017 йил туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, ҳозиргача 68 лойиҳа амалга оширилиб, 206 янги иш ўрни яратилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1