1

​НАМАНГАНДА 10 МИНГГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ИҚТИСОДИЁТ 17.11.2017, 13:27
​НАМАНГАНДА 10 МИНГГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармаларининг вилоят бўлимлари масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Семинарда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилиб, у асосида қабул қилинган дастурлар, амалга оширилган ва оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Бу борада Наманган вилоятида ҳам жорий йилда умумий қиймати 715 миллиард сўмликдан зиёд ва 10 мингга яқин иш ўрни яратиладиган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тараққиёти, Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1