1

КЎМИРНИНГ БУ ЙИЛГИ ЧАКАНА НАРХИ ҚАНЧА?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 10:55
КЎМИРНИНГ БУ ЙИЛГИ ЧАКАНА НАРХИ ҚАНЧА?

Куз-қиш мавсуми кириб келиши билан республиканинг олис туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, «Ўзбеккўмир» АЖ белгиланган режага асосан, ҳудудий кўмир етказиб бериш марказларига ва унинг филиалларига кўмир ҳамда кўмир-брикет маҳсулотларини тарқатишни бошлайди.
Президентимиз томонидан аҳолининг арзон ва тежамкор ёқилғи манбаларига бўлган талабини қондиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 30-декабрдаги “Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи ва тақсимловчи ташкилотлар масъулиятини янада оширди.
Мазкур қарорда кўмир маҳсулотлари захиралари шакллантирилиши, уларнинг манзилли тақсимланиши ҳамда аҳоли ва бюджет ташкилотларига узлуксиз етказиб берилишида иштирок этадиган муассаса ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ўз вазифаларини сифатли ҳамда ўз вақтида бажаришига бўлган мажбуриятини оширишга қаратилган меъёрлар белгиланган. Хўш, бу йилги мавсумда кўмирнинг нархи қанча?


Зайниддин Умаров, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг Маҳсулот сотиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасига кўмир ҳажмлари қўйилиши Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган кўмир ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси ҳамда Давлат демонополизатсия қилиш ва рақобатни кучайтириш қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвал билан назарда тутилган ҳажмлар доирасида амалга оширилади. Бунда бошланғич нархлар сифатида Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Декларация қилинган нархлар реестрига мувофиқ нархлар қўлланилади.

Жорий йил куз-қиш мавсуми учун кўмирнинг ўрнатилган ягона чакана нархи Молия вазирлиги томонидан 156 600 сўм (тонна ҳисобига) қилиб белгиланган.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: 2016 йилнинг 1 апрелидан бир тонна қаттиқ ёқилғининг нархи 146 минг 400 сўм этиб белгиланган эди. Юқорида келтирган Қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, истисно тариқасида, "Ўзбеккўмир" АЖга 2017 йил 1 мартгача аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир маҳсулотларини ташишга амалдаги прейскурант ставкаларининг 50 фоизи миқдорида чегирма қилган эди. Натижада кўмирнинг чакана нархи 2017 йил 1 мартгача аҳоли учун 13 фоизга пасайиб, тоннаси 126 минг 400 сўмни ташкил қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1