1

ҲИСОБЛАГИЧНИ ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:53
ҲИСОБЛАГИЧНИ ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?

— Ҳисоблагични қиёслаш муддати келганда, газ ёки сув ташкилотларининг техник ходимлари уни давлат стандартидан ўтказиб келиш учун ҳар хил нархларни айтишади. Бу борада аниқ нарх белгиланганми?

Мухаббат Тўраева, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри

Дониёр ИНОҒОМЖОНОВ, “Ўзбекистон миллий метрология институт” давлат корхонасимутахассиси:

Ўлчагичларни давлат қиёсловидан ўтказиш юридик шахсларга 2 йил, жисмоний шахсларга 4 йил қилиб белгиланган.

— Ҳисоблагични давлат стандартидан ўтказиш муддати келганда истеъмолчига таъминотчи корхона томонидан огоҳлантириш хати юборилиши шарт. Ушбу хатни олган фуқаро техник ходимни чақириб, асбобни ечириб олгач, ҳисоблагични ўзи ҳам қиёслаш учун Ўзбекистон миллий метрология институнинг (шаҳар, туман, вилоятлар) ягона ойнасига олиб борса бўлади.

Меторология институтида ўлчагичларини қиёслашдан ўтказиш Тошкент шаҳри учунсув ҳисоблагичи учун 5 минг 460 сўм, газ ҳисоблагичлариучун 4 минг 240 сўм, электр ҳисоблагичлар учун хизмат кўрсатиш ҳақи билан 25 минг атрофида.

— Нархлар барча ҳудудларда бир хил белгиланганми?

— Ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида қиёслов нархларинибир хиллаштириш масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудлардаги нархлар ҳаражатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Фуқаролар ҳудудлардаги аниқ нархлар бўйича маълумотларни standart.uzсайтидан билиб олишлари ёки “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг 150-26-03, “Ўзстандарт” агентлигининг150 23-00 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб билиб олсалар ҳам бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1