1

Олма ва ручка ҳақидаги тарона

Рекорд 18.11.2017, 15:43
Олма ва ручка ҳақидаги тарона

Пико-Таро тахаллуси билан ижод қилувчи япониялик Кацухико Косаки барчани ҳайратлантиришда давом этмоқда. Унинг қаламига мансуб "Pen Pineapple Apple Pen" номли 45 сониялик видеоролик "Billboard" журнали хит-парадига бошчилик қилган энг қисқа сингл сифатида "Гиннесснинг рекодлар китоби"га киритилди. Эътиборлиси, мазкур мўъжаз тарона ҳозиргача Фейсбукда 70, Ютубда 200 миллион маротаба томоша қилинган.

Эътиборлиси, 53 ёшли комик ва диджейнинг олма, ручка ва ананас ҳақидаги қўшиғи 1964 йили америкалик "The Womenfolk" гуруҳининг давомийлиги 1 дақиқаю 2 сониялик "Little Boxes" қўшиғи ўрнатган рекордни янгилади. Шу тариқа Пико-Таро нуфузли "Billboard" рейтингидан жой олган дастлабки япониялик ижрочига айланди. Эндиликда унинг янги ижод намуналарини дунёнинг исталган нуқтасида учратиш мумкин. Чунки ижодкор "Sony", "CNR Music" ва "Time Records" овоз ёзиш компаниялари билан узоқ йиллик шартнома имзолади.

Сертификатни қабул қилиб олар экан, хонанда роликнинг бу қадар шуҳратга эришишини мутлақо кутмаганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, Пико-Таро ўз видеосини август ойида интернетга жойлаштирди ва мислсиз шуҳрат қозонди. Ижрочи клип суратга олиш учун бор-йўғи 1300 АҚШ доллари сарфлайди ва ҳеч қандай фойда кўрмайди. Ўшандан буён у рақс ҳаракатлари бўйича кўплаб пародия ва видеодарсликларни яратди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1