1

Сайёрамиздаги энг оғир заргарлик намунаси тайёрланди

Рекорд 18.11.2017, 15:46
Сайёрамиздаги энг оғир  заргарлик намунаси  тайёрланди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги заводда 33 килограммлик аёллар олтин тақинчоғи тайёрланди. Комплект маржон, билагузук, зирак ва узукдан иборат.

У олтиннинг 999-пробасидан ясалган ва сайёрамиздаги энг оғир заргарлик намунаси сифатида "Гиннесснинг рекордлар китоби"га киритилди.

Уни яратиш учун юз нафар заргар йил давомида меҳнат қилди. Бундан ташқари, яна ярим йил тақинчоқнинг дизайни устида иш олиб борилган. Эътиборли жиҳати, гарнитур ундаги барча безаклар билан бирга 1,6 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.

“Биз саудиялик аёллар ва эркаклар қўли билан тилладан ажойиб зеб-зийнатни тайёрлаш орқали мамлакатимиз номини "Гиннесснинг рекордлар китоби"га муҳрлашни мақсад қилган эдик”, дейди заргарлик фирмаси ижрочи директори Исом ал-Ашрафий.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1