Икки давлат ўртасида товар айланмаси ўсиб бораётганини эътиборга олган ҳолда Ўзмиллийбанк ва «Россия экспорт маркази» АЖ (РЭМ) 2017 йилнинг 17 ноябр куни 100 млн. АҚШ доллари мидқорида кредит лимитини ўрнатиш ва ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзолади.
Келишув РЭМ Гуруҳи иштирокчиси – ЭКСАР томонидан Росэксимбанкнинг Ўзмиллийбанк иштирокида юқори технологияли товарлар ва Россия ишлаб чиқарувчиси хизматларини тақдим этиш бўйича кредит линияси ҳисобидан молиялаштириш билан боғлиқ бўлган суғурта қопламасини таъминлашни назарда тутади.






