Англия Премьер-лигасида Янги йил кириб келиши ва унинг дастлабки кунларида анъанавий равишда Boxing Day кунлари ўтказилади ва унда қисқа кунларда бир йўла 4 та тур учрашувлари бўлиб ўтади. ВВС нашри зич график вақтларини ҳисоблаб чиқди ва ўша муддатда энг тиғиз тақвимда ўйнайдиган жамоаларни аниқлади.
Унга кўра, 23 декабрдан 1 январга қадар жамоалар тўрттадан учрашув ўтказишга улгуради. Энг тиғиз тақвим «Лестер»да кузатилади. Жамоа «Манчестер Юнайтед», «Уотфорд», «Ливерпуль» ва «Хаддерсфилд Таун»га қарши ўйинларни 213 соат ичида ўтказади.
Бу борада бироз омади кулган жамоа «Арсенал» бўлиб турибди — жамоа тўрт учрашувни 290 соат ичида ўтказади «Челси» эса 263 соат ичида бу вазифани бажаради. Шунингдек «Брайтон», «Бёрнли» ва «Борнмут»да ҳам вазият жиддийроқ. Улар тўрт ўйинни 215 соат ичида ўтказишлари керак бўлади.
1 январ 22-тур баҳсларидан сўнг Англия чемпионатида 13 январга қадар танаффус эълон қилинган.






