1

БУХОРОЛИК ЙИГИТ ОНАСИНИ ПИЧОҚ БИЛАН ЖАРОҲАТЛАДИ

ЖИНОЯТ 20.11.2017, 11:55
БУХОРОЛИК ЙИГИТ ОНАСИНИ ПИЧОҚ БИЛАН ЖАРОҲАТЛАДИ

Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги Янгиобод қишлоғида истиқомат қиладиган Абдукарим Ашуров оиладаги маиший келишмовчилик ортидан 1979 йилда туғилган, вақтинча ишламайдиган онаси Мухлиса Эшоновага пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказган.

Бухоро вилояти ИИБнинг хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари давомида Мухлиса Эшоновага етказилган тан жароҳати оғир турга кириши айтилган.

Бухоро туманидаги Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Абдукарим Аминжоновичнинг ошхона пичоғи ёрдамида ўз онасига тан жароҳати етказганининг келиб чиқиш сабаблари, унга “шароит ва имкон яратиб берган” омиллар шу куннинг ўзида ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Абдукарим Ашуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1