Жиззахда “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичида Ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси Шаҳбоз Эргашев биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Бу ҳақда ЎзАА хабар берди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Зомин тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бобур Хўжамқулов ва Дўстлик тумани тиббиёт коллежи ўқувчиси Маҳлиё Абдуллаева сазовор бўлди.






