1

​АЁЛЛАРНИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ФОҲИША СИФАТИДА ЮБОРМОҚЧИ БЎЛГАН ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 21.11.2017, 10:46
​АЁЛЛАРНИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ФОҲИША СИФАТИДА ЮБОРМОҚЧИ БЎЛГАН ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан, одам савдоси жинояти бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг 27 сентябрь куни, муқаддам судланган Бердиева Мубарак Камаритдиновна, фуқаролар Н.Э.Олимова, Н.Х.Буриева ва М.Х.Носироваларни Россия Федерациясида фоҳишалик билан шуғулланиб, катта миқдордаги даромад олиш билан қизиқтириб, уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда Россия Федерациясига фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди (одам савдоси, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ўтказилган дастлабки тергов давомида М.К.Бердиева кўрсатиб ўтилган аёллардан ташқари фуқаролар М.И.Юлдашева, Ш.К.Муминова, Г.И.Махмудова, Д.А.Миркаримова ва И.У.Расуловаларни ҳам фоҳиша сифатида ишлатишлик учун Россия Федерациясига юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, М.К.Бердиеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.


Диққат !!! Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1