18 ёшли Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Абдукарим Ашуров 38 ёшли онасига ошхона пичоғи билан зарба берди. Бу ҳақда “UzNews.uz” нашри хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида М.Эшоновага етказилган тан жароҳати оғир турга кириши ва ушбу жиноятни 1999 йилда туғилган Бухоро туманидаги Саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси, М.Эшонованинг ўғли Ашуров Абдукаримжон ўзи истиқомат қилиб келаётган уйида ўзаро келишмовчилик натижасида онаси М.Эшоновани ошхона пичоғи билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.