1

ЭРИНГИЗ «СОЧИНГНИ КЕСМАЙСАН!» ДЕСА...

СУҒДИЁНА 21.11.2017, 11:47
Теглар: Оила
ЭРИНГИЗ  «СОЧИНГНИ КЕСМАЙСАН!» ДЕСА...

Аксарият эркаклар аёлининг сочини кесиш масаласига жиддий қарайдилар. «Соч меники бўлса, у кишига нима фарқи бор?» деймиз-у, аммо бу тақиқ билан ҳисоблашмасликнинг иложи йўқ. Аёллар сочларини бесўроқ кестириб олгандан сўнг жанжал бошланмаслиги учун рўмол остига беркитиб юрганларига кўп гувоҳ бўламиз.

Ёндашув: соч кестириб, имиджингизни ўзгартирмоқчи экансиз, кескин ҳаракатлардан олдин ҳатто бунга қаршилик билдирмайдиган эрингиз олдидан ҳам бир-икки марта ўтиб қўйинг. Сочни кесишга ўнлаб сабаб топиш мумкин: «эмизикли бўлганимдан сўнг сочим дувиллаб тўкилиб кетди, енгиллатиш керак», «ҳомиладор бўлганимда эплолмай қоламан, ирим қилиб, 1 йилга яқин кесолмай юраман, ҳозир кестириб олай», «сочим гуллаб, хиралашиб қолди, учини озгина қирқтираман», «сизларга маза, ёзда бизга ўхшаб сочингиз кўплигидан терламайсиз, мен ҳам калталатсаммикин...», «шу актрисада бўлган ҳамма нарса менда бор, фақат сочим уникига ўхшаб кесилмаган-да! Агар кестирганимда ёшариб кетардим…»

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1