АсосийSUG'DIYONA

С ВИТАМИНИ ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ

'С ВИТАМИНИ ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ 'ning rasmi

Бордию кичкинтойингиз тез-тез шамолласа, йўталса, танаси енгил йиқилиш натижасида ҳам кўкарса, билингки, унинг организми С витаминига эҳтиёжманд.

Фойдаси: иммун тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг темир моддасини қабул қилишини яхшилайди. Суяк ва тери структурасининг асосий қисми бўлган коллаген тузилишида муҳим саналади.

Кунлик миқдори: кичкинтойингиз ёшига тўлмаган бўлса, 30-35 мг, 3-10 ёшда бўлса, 40-45 мг, 10-12 ёшда 50-60 мг.

Меъёрдан ошса, бош оғриши, кўнгил айниши, моддалар алмашинуви бузилиши мумкин.

Муҳим! С витамини, А ва Е витаминлари билан тўғри келади. Булар сабзи, сариёғ, ўсимлик ёғи ва ёнғоқ каби маҳсулотларда мавжуд. Аммо В2, В12 витаминлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Улар яшил нўхат, бақлажон ва пишлоқ таркибида мужассам.

Профилактика: С витамини танқислиги юзага келмаслиги учун бола таомномасига цитрус мевалар, олма, картошка, лимон, наъматак дамламаси каби маҳсулотларни киритиб боринг.

Дорихоналарда: шифокор кўрсатмаси билан Пиковит (сироп, 1 чой қошиқдан 1 маҳал) Витрумбэби (ёшига тўлмаган бўлса, 0,5, 1 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан 1 маҳал) беришингиз мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар