АҚШ полициясининг хабар қилишича, Иллинойс штатида истиқомат қилувчи шахс уч кишини, жумладан беш ёшар болакайни отиб ташлаб, воқеа содир бўлган уйни ёқиб юборган. Сўнгра у ўз жонига ҳам қасд қилган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ҳалок бўлганлар жасадини, сўнг эса уйнинг гаражида қотилликда гумон қилинаётган жиноятчининг жасади топишган. Маълумотларга кўра, марҳумларнинг барчаси бир-бирларига қариндош бўлишган.
Ўт кетиши оқибатида уйнинг томи қулаб тушган. Ҳозирда полиция воқеа сабабини ўрганмоқда.