Гулистонда 32 ёш оила янги уйга кўчиб ўтди Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бунёд этилган «Ёшлар» уйи ўз эгаларига топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Замонавий меъморчилик асосида барпо этилган икки ва уч хонадан иборат кўп қаватли уй 32 хонадонга мўлжалланган бўлиб, барча қулайлик ва шароитларга эга.






