АсосийJamiyat

ҲУНАРМАНДЛАР ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

'ҲУНАРМАНДЛАР ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳунармандлар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади. «Ҳунарманд» уюшмаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига уюшган аъзо сифатида аъзолик бадали тўловисиз киритилади. Бу ҳақда ЎзАА хабар бермоқда.

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади.

Ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисобрақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилади.

Ҳунармандлар учун давлат мулки обектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

    Бошқа янгиликлар