1

ДИҚҚАТ: ПАРДОЗДАГИ 10 ХАТОНГИЗ!

СУҒДИЁНА 22.11.2017, 17:37
Теглар: Гўзаллик
ДИҚҚАТ: ПАРДОЗДАГИ 10 ХАТОНГИЗ!
  • Тонал кремининг нотўғри ишлатилиши

Хаддан зиёд кўп тонал крем суртиш ва нотўғри танланган крем тури юздаги энг кичик ажинларни ҳам кўрсатиб қўяди ва ёшингизга ёш қўшади.

2. Пастки киприкларни бўяш

Пастки ва юқори киприкларга қалин қилиб туш суртиш кўзни чақчайтириб кўрсатиб қўйиши камдай, бутун эътиборни кўз тагидаги майда ажинларга қаратади.

3. Лаб ранги

Дудоқларни ёрқин рангга бўяшдан асло чўчиманг, агар лабингиз ингичка бўлса, устидан бўрттириб контур суртинг.

4. Тўқ рангли тенлар

Бутун қовоққа суртилган тўқ рангли тень ёшингизни катта кўрсатиб қўяди. Агар ёш кўринишни истасангиз, тўқ рангли тенни фақатгина қовоқнинг икки бурчагига суртинг.

5. Пастки қовоққа суртилган суюқ қалам

Кўзни ингича ва кичкина кўрсатиб қўяди. Нигоҳингиз гўзал бўлиши учун оқ қаламдан фойдаланинг.

6. Яноқлардаги ёғупа

Тўқ, ёрқин рангли ёғ упаларга ҳайр денг. Эътиборингизни оч пушти, шафтоли рангларига қаратинг. Уларни нақ яноқнинг ўзига эмас, иякнинг юқори қисми, бурунга яқин бўлмаган жойга суртинг.

7. Ёрқин қошлар

Ёрқин бўялган қошлар, сизни ўзига оро бермайдиган аёл қилиб кўрсатиб қўяди. Ва албатта, ёшга ёш қўшади. Қошингиз рангидай рангли қалам ва тендан фойдаланинг.

8. Корректор ишлатмаслик

Кўз тагидаги тўқ рангли қопчалар ҳаммада бор, тонал креми бундай нуқсонни беркитмайди, аксинча янада сезиларли қилиб кўрсатади. Бундай вазифани корректорга топширганингиз маъқул.

9. Сайқалланма контур

Мўйлов қўйиб олгандек кўринишни истамасангиз, лаб четига контур қаламидан чизиб, сўнг уни ичкарига қараб сайқаллаб чиқинг.

10. Қават-қават упа суртиш.

Упа юзда нуқсонлар кам бўлгандагина уни беркита олади. Агар юзни меъёрдан ортиқ упалаб ташласангиз, унинг ўзи юзда нуқсон пайдо қилади. Упани, шунчаки, юздаги ялтироқликни кетказиш учунгина суртинг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1