1

“ЎЗБЕКЭНЕРГО” АЖ ҲАМДА "КЕРСО" ЭНЕРГЕТИКА КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИККА ОИД КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

ИҚТИСОДИЁТ 22.11.2017, 19:29
“ЎЗБЕКЭНЕРГО” АЖ ҲАМДА "КЕРСО" ЭНЕРГЕТИКА КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИККА ОИД КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

Президент Шавкат Мирзиеевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи арафасида “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамда Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган “КЕРСО” Энергитика компанияси ўртасида ҳамкорликка оид музокаралар олиб борилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиеевнинг Жанубий Кореяга ташрифини ёритиш буйича матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда томонлар энергетика соҳасида ҳамкорликнинг келгусидаги босқичида амалга ошириладиган масалаларни мухокама қилишди. Асосий эътибор Диспечерлик назорати ва маълумотлар йиғиш тизими (SCADA), шунингдек, энергетика объектларида ахборот технологиялари тизимини модернизациялаш тизимини (EMS) бошқаришга қаратилди.

Музокаралар якунида “Ўзбекэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари Шуҳрат Шералиев ҳамда Жанубий Кореянинг “КЕРСО” компанияси Бош ижрочи вице-президенти жаноб Hyang-reol Lyu ўртасида ҳамкорликка оид келишув имзоланди.

Мазкур ҳужжат Диспечерлик соҳасини ўрганиш ва бу йўналишда тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистонда SCADA/EMS энергетика тизимини жорий этиш мақсадида Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа халқаро институтлар билан молиявий масалаларни ҳал этишни назарда тутади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1