— Яроқсиз, яъни йиртилиб кетган ёки бирор жойи тешилиб қолган ёки бирор қисми куйган, лекин купюрадаги рақамларга таъсир қилмаган ўзбек миллий қоғоз пулимиз — сўмни банкларда алмаштириш тартиби қандай?
А.Бекназаров, Тошкент шаҳри
Шерзод ХОЖИЗОДАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари:
— “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига асосан Марказий банк пул белгиларининг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш ҳамда путур етган банкнотлар ва тангаларни белгиланган қоидаларга мувофиқ чекловсиз айирбошлаб беради.Шунга кўра, Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2008 йил 27 июнда 1831-сон билан рўйхатга олинган "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир" йўриқномасида миллий валютамиз — сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлаш қоидалари белгиланган.
Жумладан, республика ҳудудида қонуний тўлов воситаси кучига эга бўлган ва уларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пуллари бўлган сўм ва тангалар тўловга яроқли ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни, яъни:
доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар;
Шикастланиш туридан қатьий назар (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган) ўзининг тўла ҳажмини ва олд тарафидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади.
Юқоридагикаби шикастланган пуллар "эскирган" пуллар тоифасига киритилиб, тўловга яроқли ҳисобланади ва банклар томонидан улар шу қийматдаги пулларга алмаштириб берилади.
Шундай экан, тўлов воситаси сифатида тақдим этилаётган банкнот йиртилган бўлса-да, банкнотнинг 55 фоизи ва ундан кўп қисми сақланиб қолинган бўлса, бу пуллар тўловга яроқли ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар бундай пулларни тўловга қабул қилиб олиши, тушум пули сифатида банкларга топшириши ва алмаштириб олиши мумкин.