1

Германиянинг MAN компанияси Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқармоқчи

ЖАМИЯТ 01.03.2014, 13:45
Германиянинг MAN компанияси Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқармоқчи

MAN Truck and Bus AG компанияси вице-президенти Кай Рейхерт Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда MAN раҳбари ўзининг “Жаҳон” АА берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Gazeta.uz нашри.

У Германия компаниясининг мамлакатимизда шаҳар ва шаҳарлараро қатновчи автобуслар ишлаб чиқариш нияти борлигини айтди.

“MAN Truck and Bus AG компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда автомобил саноатини ривожлантириш бўйича янги ғояларни илгари сурмоқчи”, — деди Кай Рейхерт.

Айни дамда 2009 йил ташкил этилган JV MAN Auto Uzbekistan ҚК “Ўзавтосаноат” билан ҳамкорликда юк техникасини ишлаб чиқармоқда.                                                                                                    

                

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1